Овқатланиб ухлаш
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким овқатланиб бўлиб қўлини оғзини ювмасдан ухласа ва ўша кишига уйқудалик пайтида зарар етса, буни фақат ўзидан кўрсин деган манодаги бирон бир хадисни келтирганмилар? Агар бундай хадис бўлса, зарар деганда жин тегишлигини хам тушунса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қўлида ёғнинг ҳиди, юқи бўлган ҳолда ухласа, кейин унга бирор нарса тегса (яъни бирор касаллик етса), (бировни эмас) фақат ўзини маломат қилсин!” деганлар.
Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.
“унга бирор нарса тегса”дан мурод касаллик, азият етказувчи ҳайвон ва жин бўлиши мумкинлиги айтилган.
Бошқа бир ҳадиси шарифда бу касаллик – вазаҳ, яъни песлик эканлиги очиқ айтилган. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 07:28 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром