Садақани боғчага берсак бўладими

Ассалому алайкум! Хўжайним хар куни кўчага чиқишдан олдин битта бонка қилиб қўйганмиз ўшанга майда пулларини садақа деб ташаб чиқиб кетади. Хозирда боламиз борадиган боғчада болалар учун идишлар етишмаяптикан. Болалар идишларни учириб синдириб юборишяптикан. Учкан идиш ишлатиш мумкинмас деб ташаб юборишар экан. Шунга аши садақа пулини хаммасига боғчасига синмейдиган яхши идишлар олиб берсек бўладими? У пул хозирда 600 000 бўпти. Шу пулга кеганча пиёла чинни тарелка қилиб обермоқчиман. Бўлорадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Садақа бу фақир-мискинларни ҳаққи. Агар эҳсон деб ният қилиб ташланган бўлса боғчага эҳсон қилишингиз мумкин. «Садақа» сўзи луғатда бировни икром қилиш нияти ила эмас Аллоҳ таолога қурбат нияти ила бериладиган нарсадир. Бу мано закот ва ихтиёрий садақани ўзи ичига олади.
«Садақа» уламолар истилоҳида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш нияти ила тириклик чоғида эвазсиз мулк қилиб беришдир.
Роғиб Асфиҳоний айтади: «Садақа инсон ўз молидан қурбат нияти ила чиқарган нарсадир. Закотга ўхшаб. Аслида ихтиёрий мол чиқаришни садақа дейилади. Фарз мол чиқаришни закот дейилади. Гоҳида ҳар бир яхшилик ишни ҳам садақа дейилиши бор.
Агар молни муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш кўзланса, садақа бўлади.
Агар молни бериладиган шахс олдига уни улуғлаб ва меҳрини қозониш учун олиб борилса, ҳадия бўлади.
Ўлими олдида мол улашиш атийяя бўлади.
Бошқа ҳолатларда ҳиба бўлади.
Садақанинг садақа деб аталишига сабаб у ўз эгасининг иймони ва нияти содиқлигини тасдиқлаши учундир. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 09:05 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar