Шогирт ҳақи
Ассалому алайкум! Мен рассия қурилишда ишлиман. Қурилишда ғишт ураман ёнимда яхши билмайдигон шерикларим бор. Улар хам блади мени усталигимди улардан устунлигим; тил биламан, ишди зўр биламан, материалди олдига опкелтириб бераман, чертож яни схемаси бўйича 1 қатор уриб кўрсатип бераман ва ўша урган деворини топшираман ўрис прарап ва техназорга. Улага ёқмаса гап хам эшитаман. Ўзим улардан кўп ишлиман у ишлардан ортип. Саволим шу боларди ойлигидан 5-10% кам берсам менга шу халолми ёки харом?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишчилар ким билан келишув қилиб ишни қабул қилишган бўлса, ўша келишилган пулни ўша шахсдан тўлиқ олишга ҳақлидирлар. Уни ҳеч ким камайтиришга, ёки ўзига олиб қолишга ҳақли эмас. Агар ишни сиз қабул қилиб олган бўлсангиз ва уни ўзингиз бажармай бошқаларга бажартираётган бўлсангиз, ишни бажариш масъулияти сизнинг зиммангизда бўлса, иш эгасидан келишилган пулни олиб бошқаларни хоҳлаган нархингиз эвазига ишлатишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 09:59 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳалол ва ҳаром