Қазо рўзасини тутишда эрдан сўраладими

Ассалому алайкум! Ман рамазон ойида ҳомиладорлигим туфайли рўза тутолмадим. Бази сабабларга кўра ҳомилам нобуд бўлди. Ҳозир қарз кунларим рўзасини тутиб бермоқчиман. Тутишга шароитим бор соғлигимам жойида. Лекин эрим бунга қаршили қивоттила. Мандан берухсат тутишга ҳаққинг йўқ дивоттила. Ман бу нафл рўзамас қазосини тутиб бервомман десамам йўқ гуноҳ бўлади девоттила. Агар ман билмаяптган бўсам тўғри йўл кўрсатила. Агар ман ҳақ бўсам иложи бўса манбаа (ҳадису шарифлада) келтирила эримга кўрсатаман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарз рўзасини қазосини тутишда эрнинг ризолигига қаралмайди. Сиз ҳам эрнинг риоясини қилиб узлуксиз тутманг. Оралатиб тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 18:18 | Савол-жавоблар | 161 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar