Номус

Ассалому алайкум! Мени синглимни 9 ёшида номусига тегмоқчи бўлган холамизни турмуш ўртоғи поччамиз хар хил қилиқлар қилган. Нималар қилгани фақат Аллоҳга ва ўзига аён. Онам ички кийимларидан билиб қолган. Хуллас онам кечиролмайдилар мен хам. Қариндошлик ришталар ўзилган десам нотўғри бўлмайди. Динимизда қариндошлик ришталари қадрланади. Улар билан алоқа қилмаслигимиз қанчалик тўғри, кечиб юборишимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар узиш фойда берса узиш керак. Мабодо алоқани ўзсангиз ҳам гуноҳкор бўлмайсиз. Шариатимизда Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш деган нарсалар бор. Зотидан нафратланманг, мабодо бирор гуноҳ иш қилса сизни шу ишингиз учун ёмон кўраман дейишингиз керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 10:10 | Савол-жавоблар | 181 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar