Ҳар ойлигимдан эхсон

Ассалому алайкум! Мен хар сафар ойлик маош олганимда шу ойлигимдан маълум бир кисмини эхсон киламан деб ният килган эдим. 7-8 ойдан бери бу эхсонларни масжидга ёки саховат гурухи аъзоларига эхсон сифатида бериб келаётган эдим. Хозирги кунда молиявий жихатдан озгина кийналиб колганлигим сабабли шу ният килган эхсонни оила азоларимга, ота-онамга, ахли аёлимга ёки фарзандларимга берсам буладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. عنْ كُلَيْبِ بْنِ مَنْفَعَةَ قَالَ: قَالَ جَدِّي: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَبَرُّ؟ قَالَ: أُمَّكَ، وَأَبَاكَ، وَأُخْتَكَ، وَأَخَاكَ، وَمَوْلَاكَ الَّذِي يَلِي، ذَاكَ حَقٌّ وَاجِبٌ وَرَحِمٌ مَوْصُولَةٌ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْأَدَبِ Кулайб ибн Манфаъадан ривоят қилинади:
«Бобом: «Ё Расулаллоҳ, кимга яхшилик қилай?» – деди.
«Онангга, отангга, опа‑синглингга, ака‑укангга ва улардан кейин келадиган яқинларингга, вожиб ҳақдир ва силаи раҳмдир», – дедилар».
Бухорий «Адаб»да ривоят қилган.
Демак, онага, отага, ака‑ука, опа‑сингилларга, бошқа қариндошларга силаи раҳм, яхшилик қилиш, муҳтож бўлса, ёрдам бериш, ҳожатини чиқариш, нафақа бериш ҳар бир мўмин‑мусмон учун вожиб амал ҳисобланади, буни қилмоғи лозимдир. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 14:29 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar