Баъзи саволлар
Ассалому алайкум! 1. Жума намозларида бизда масжидимиз ташқарисига ҳам жамоат узаяди. Қуёшли, иссиқ бўлган вақтларда масжид ташқарисидаги жамоатда баъзилар сояга қочиб, жамоатдан узилиб қолишади, аммо шу сояга келган бошқалар билан кичик жамоат ҳосил қилишади. Лекин улар ҳам масжид имомини эшитиб унга иқтидо қилишади. Шундай қилса, намоз қабул бўладими? Сўраганим боиси, ўзим ҳам шундай сояда бошқалар билан бирга намоз ўқисам, қабул бўлармикин деб ўйлаб қоламан. 2. Таҳорат олётганда бурнимга ачишгунча сув тортсам, эртасига бурним битиб қолади. Мен шунда қандай йўл тутай? 3. Плай маркетдан ислом.уз иловасини юклаб олмоқчиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Масжид хонақоси ва ховлисидан ташқари кўчада саф тортилганда саф уланиши шарт. Фуқаҳолар саф орасидан битта отарава ўтадиган жой қолган бўлса орқадагиларнинг намози намоз бўлмайди деганлар.2). Сиз ачишгунча тортманг. Бурунни юмшоқ жойигача сув кирса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!3). Қуйидаги линкда берилганини юклаб олинг. https://e-hilolnashr.uz/namoz
13 Май 2022, 15:57 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар