Жиянларга закот бериш

Ассалому алайкум! 2 жиян қариндошларим бор. Уларни оталари ичкилик ичиб турувчи ва закотга қодирмас оилалар, жиянларим эса пулни яхши тасарруф қила олишмайди. Уй-жойлари таъмирга муҳтож. Мeн закотимни ният қилиб ажратиб чиқариб укамни қўлига топшириб қўйсам ва 1, 2 йил  ажратилган закот пуллари билан уй-жойларини таъмирлаб бeрсам бўладими? Яъни закотимни укамни қўлида йиғсам таъмирлаш харажатлари тўплангунча.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аввал таъмирлайдиган нарсаларни сотиб олиб, қўлларига мулк қилиб беришингиз керак. Уста ҳаққини эса, жиянларингиз қўлига закот деб берасиз, улар қарзларини тўлаши мумкин. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 158 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar