Уйда ёки Масжидда
Ассалому алайкум! "Ким муаззининг намозга нидо қилганини эшитсаю, лекин унга қўшилмаса" ҳадисига биноан савол бермоқчи эдим. Бу ҳадисга кўра инсон хавф остида ёки бемор бўлмаса намозни масжидда жамоат билан ўқиши керак (нотўғри айтган бўлсам узр). 1).Саволим шуки, бу ҳадисда "жамоат"га урғу берилганми ёки"масжид"га урғу берилганми? Чунки масжидга кирганимизда жамоатдан кейинги вақтда кирган пайтимиз ҳам бўлади. У ҳолда намозни йўлғиз ўқиймиз. Бу ҳолат ҳам юқоридаги ҳадисга хилоф бўладими? Излаш хизматидаги саволларнинг баъзиларида "Масжидга бормасликка узр бўлолмайди" деган жавобларни ўқидим. Баъзи сўровчилар ишда намоз ўқиш ҳақида сўраган ва тоза кийимда ва нажосат тегмаган жой бўлиши керак деган жавоблар берилган (хато айтган бўлсам узр сўрайман). 2) Менинг ишда ва ўқишда кўп вақтим ўтади ва кўпинча масжидга намознинг охирги вақтларида етиб бораман. Албатта ёлғиз намоз ўқийман ва бу ҳадисга хилоф бўладими ёки йўқми сўрамоқчи эдим. Уйим масжиднинг азони эшитилмайдиган даражада узоқда (транспорт йўқ камида 45 минутлар юриш керак). 3) Шу ҳолатда Бомдод ва Хуфтон намозларни ҳам масжидда ўқишим керакми? Уйда жамоат бўлиб ўқишни хоҳлайман, аммо мендан бошқа ҳеч ким намоз ўқимайди. Илтимос шу 3 та саволимга жавоб берсангиз. Ҳақиқатни топа олмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:عَنِ ابْنِ عَبَّاس رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَمِعَ الْمُنَادِيَ فَلَمْ يَمْنَعْهُ مِنِ اتِّبَاعِهِ عُذْرٌ لَمْ تُقْبَلْ مِنْهُ الصَّلَاةُ الَّتِي صَلَّى، قَالُوا: وَمَا الْعُذْرُ؟ قَالَ: خَوْفٌ أَوْ مَرَضٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар».
«Узр нимадир?» дейилди.
«Хавф ва беморлик», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги “қабул бўлмайди” лафзи “мукаммал ҳолатда қабул бўлмайди” деганидир. Яъни, бирор узрсиз жамоат билан масжидда адо қилинмаган намоз мукаммал ҳолатда қабул бўлмайди. Фарз адо бўлади, аммо суннати муаккаданинг савобидан маҳрум бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 22:59 | Савол-жавоблар | 142 | Намоз