Тижоратдаги хийла

Ассалому алайкум! Масала: Савдогар ва улов эгаси бор. Улов эгаси савдогарга асли бозорда нархи $10 000 сўмлик машинани $5000 сўмга сотиб, 10 кун ичида ҳеч кимга сотмай тур. Ман буни сандан ўзим қайтариб сотиб оламан. 10 кундан ошса истаган инсонига ўзи хоҳлаган нархига сотаверасан, деяпти. Савдогар эртага улов эгасига машинасини қайтиб $10000 га эмас $5500 га сотмоқчи. Бу машина эгаси ҳам таҳминий ҳисобда билади. Лекин аниқ нархни савдогар инсоф билан чиқаради. Савол: Шу 10 кунлик қайтариб олиш келишуви асосида машинани ярим нархига қилинаётган савдо ҳалолми? Улов эгаси бу иши билан сутҳорликни ҳийла усулда ҳалоллаб олаётгандай кўринаётгани учун савдогар томонидан ушбу савол йўлланяпти. Улов эгаси, биз буни аҳли илмлардан сўраб жоиз дегани учун айтяпмиз, дейишяпти. Агар бунга фиқҳий мисоллар бўлса ёки шу каби масалаларни манбааларини, китобларни айтсалар, биз савдо ходимлар ҳаромга аралашмасдан ҳалол йўлда бардавом бўлишимизда ёрдам берсалар, дегандик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу рибога ҳийладир. Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 23:20 | Савол-жавоблар | 138 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar