Ижарадаги машина

Ассалому алайкум! Мен ижарага машина бераман. Ижара пулини ойма ой оламан. Ижарага олган йигит машинани сотсам пулини ишлатсам бир йил ичида жойига қўяман сизга (яни сотилиб кетга йўқ машина) ойма ой ижара пулини бераман деди. Мен шу сотилиб кетган машинадан ижара пули деб пул олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Ижара” деб “тақсит савдоси”ни назарда тутаётган кўринасиз. Тақсит савдоси билан сотилган (яъни, пулини бўлиб тўлашга сотилган) товар харидорнинг мулкига кирган бўлади. Харидор пулини ҳали тўлиқ тўлашдан олдин, ўша нарсани бошқага сотиши жоиз. Бу сотувчига тўлаши керак бўлган қарзига таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 01:19 | Савол-жавоблар | 207 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar