Қимордан қарз

Ассалому алайкум! Мени бир дўстим бор у интернетда қимор ўйнайди. Мен унга бу иш яхши эмаслигини жуда кўп бор айтаман лекин у бу йўлидан ҳалигача қайтмади. Бази вақтлада менга пул кераг бўлиб қолганида шу дўстимдан қарз олиб турсам (қимордан ютган пули эканини билиб туриб) бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Сиз ўша дўстингизга қимор ҳаромлигини, унга берилган одам бор-будини кўкка совуриб, охир оқибат икки дунёда хор бўлишини айтиб қўйинг. “Мен фақат ютаман, мабодо ютқазишни бошласам, дарҳол тўхтайман, зарарга кирмайман” деб хомтама бўлмасин, харомдан келган пул ўз эгасини фақат харомга ва хорликка ботиради. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 02:25 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar