Қўшнилар хақида
Ассалому алайкум! Биз кўп қаватли уйда турамиз. 2021-йил сентябр ойида биздан юқори қаватга талаба қизлар кўчиб келишди (ижара асосида). Лекин шу вақтгача 10 марта атрофида уйимизга сув тоширворди. Қизлар талаба бўлганлиги учун бошида индамадим, аммо бу холат қайта такрорланаверди. Қизлардан олдинги турганлар хам сув оқизишгани учун ошхона чироқларим ишламай қолиб, бошқатдан монтаж қилиб чиққандим. Қизларга яхши хам, ёмон хам гапириб кўрдим, хатто уйни эгасини хам огохлантирдим. Аммо фойдаси бўлмади. Кеча ишдан келишимда яна сув оқизишибди. Хожатхонани ичида юқорига кетадиган сувга сувни беркитадиган зулфин қўйганман. Жахл устида кеча зулфинни беркитиб қўйдим, аммо ўзим хам намоз ўқиганим учун бу ишимдан виждоним қийналяпти. Маслахат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга зулм қилишаётган бўлса тегишли жойга мурожаат қилинг. Ўзингизча уларга зарар бериш билан ўч олманг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 03:08 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар