Бир аёлни намози
Ассалому алайкум! Ишхонада аср намозини ўзим ўқиётган пайтим, бир аёл кириб мен билан бир сафда намоз ўқишни бошлади, илмсизрок аёл бўлса керак деб ўйлаб, намозимни 2 ракатида салом бериб намозимни тугатиб чиқиб кетаман деб ният қилдим. Лекин намозимни 2 ракатини тугатаман дегунимча, олдимдаги аел 2 ракаат намозни 6-7 сонияда ўтириб туриб ўқиб ташлади, бу аёлни хатти харакитни кўриб чўчиб кеттим, чунки бу аёлни қилаётган хатти харакати инсоннинг харакати эмас эди. Ва хонадан чиқиб кетаётган пайтим намоз ўқаётган аёл кўзини қирраси билан менга қараб тургани, унданда вахимага солди. Ушбу холат 2 мартта такрорланиши, бошқа эркаклар намоз ўқиётган пайтида хам бу аёл кириб бирга намоз ўқиган. Хамкасбларим айтишларича бу аёлнинг ўзига ўзи гапириб юриш одати бор экан ва қизлар билан бирга намоз ўқишганини кўришмаган. Бундай инсонлардан қандай қутилиш мумкин ва бундай холатда фарз намозни бузиб чиқиб кетиш тўғрими ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу туфайли намозингизни бузишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 04:13 | Савол-жавоблар | 143 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу туфайли намозингизни бузишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 04:13 | Савол-жавоблар | 143 | Намоз