Субҳ вақти

Ассалому алайкум! Субҳ вақти айнан қайси вақтга тўғри келади? Масалан бомдод намози масжидда 6:45да ўқиляпти мен эрталаб 05:30 да туриб ғусл қилиб одатим бўйича ғуслдан кейин 2ракат нафл намоз ўқидим. 5:50га тўғри келди. Бу вақт макруҳ эмасми нафл намоз ўқиш учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бомдод намозининг кириш вақтидан кейин бомдоднинг 2 ракат суннатидан бошқасини ўқиш макруҳ. Тақвимга қараб бомдоднинг кириш вақтини билиб олинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 04:24 | Савол-жавоблар | 183 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar