Зирак ва суннат

Ассалому алайкум! Бир аёл менга аёллар зирак тақиши суннат чунки тахорат ва ғуслда ўша тешикдан сув отиши учун у тешик битиб қолиши керак эмас деб айтди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зирак тақмаганларку десам Оиша онамиз таққанлар деди. Унда у суннат бўлмаса керак десам йўқ суннат хисобланади, Оиша онамизни гаплари хам қиган ишлари хам суннат хисобида деди. 1. Айтингчи аёллар зирак тақиши суннатми? Мен анчадан бери зирак тақмай юраман шунча вақт ичида қилган тахорат ва ибодатларим қабул бўлмайдими? 2. Ўша аёл айтганидек Оиша онамизни хам айтган ва қилган гаплари суннатми? Бизга ёшлигимиздан фақат Пайғамбаримиз гаплари ва қилган амаллари суннат деб ўргатишган эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Суннат икки турли бўлади:
1). Суннатул ҳуда. Уни тарк қилиш гуноҳкорлик ва кароҳиятга сабаб бўлади. Жамоат намози, азон, иқомат ва шулар кабилар (мисол бўлади).2). Суннатуз заваид. Уни тарк қилиш бунга (гуноҳкорлик ва кароҳиятга) сабаб бўлмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг либослари, туриш, ўтиришдаги (ўзларини тутишлари) кабилар (мисол бўлади). (Раддул мухтор)Аёлларнинг тақинчоқ тақиши каби амаллар тақрир билан собит бўлган тақдирда ҳам, юқоридаги каби суннатуз заваидлар сирасига киради. Уни тарк қилиш билан эса кароҳият собит бўлмайди. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 149 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar