Динни ўргатиш ҳақида
Ассалому алайкум! Мен Университетда 1-курсда ўқийман. Ижарада тураман. Ижарамизни эгаси хам битта хонада турадиган хонадошларим хам дин хақида намоз ҳақида деярли тушунчаси йўқ. Аллоҳга шукурки ота-онам диндан хабарлари бор инсон бўлганлари учун озгина бўлсада хабарим бор деб ўйлайман. Сўрамоқчи бўлганим мендан катталарга хам хатоларини айтишим тўғрими? Лекин уларни хатоларига кўз юмуш қийин бўляпти. Шу хақда маслаҳат беришингизни сўраб қолардим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда қўполлик қилиб, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юбориш мумкин. Сиз илм ўқинг. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 09:07 | Савол-жавоблар | 156 | Таълим ва мутаъаллим