Яхудийлар ва Узайр алайхиссалом

Ассалому алайкум! Яхудийлар Узайр алайҳиссаломни нима учун Аллоҳнинг ўғли дейишган? Хозирда хам уни ўғли деб эътикод килишадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Тавба” сурасида : وَقَالَتِ الْيَهُودُ عُزَيْرٌ ابْنُ اللّهِ وَقَالَتْ النَّصَارَى الْمَسِيحُ ابْنُ اللّهِ ذَلِكَ قَوْلُهُم بِأَفْوَاهِهِمْ يُضَاهِؤُونَ قَوْلَ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قَبْلُ قَاتَلَهُمُ اللّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ۝ 30. Яҳудийлар «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Насоролар «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаёққа ўгирилиб кетмоқдалар?! 
Аҳли китобларга нисбатан юқоридаги ҳукмларнинг чиқишига сабаб бўлган нарсаларнинг тўртинчиси – аҳли китоблардан
«Яҳудийлар «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар». 
Яъни Аллоҳга Узайрни ширк келтирадилар.
Шунингдек: «Насоролар «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар». 
Улар ҳам Аллоҳга Масиҳ – Ийсони ширк келтирадилар. Бу ишда яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам ўзларидан олдин ўтган бутпараст мушрикларга ўхшашга уринадилар. Ҳа, «Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатурлар». Илмий асосда собит бўлганки, улар мазкур ақийдани Юнон, Рум, Ҳинд ва Миср мушрикларидан олганлар. Асл яҳудий ва асл насроний ақийдаларда бу гаплар йўқдир.
«Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаёққа ўгирилиб кетмоқдалар?!». ("Тафсири ҳилол" китобидан).
Яҳудийларнинг ҳаммаси эмас, фақат баъзи тоифасигина шундай эътиқодда бўлишади.  Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 09:18 | Савол-жавоблар | 190 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar