Ўғирлатиб қўйилган бировнинг мулки

Ассалому алайкум! Мен бир танишимнинг велосипедидан фойдаланиш учун олиб тургандим. Киришим керак бўлган жой олдида, кўпчилик кўзи тушадиган жойда велосипедни қулфлаб қолдирдим. Қайтганимда, қулфни синдириб, велосипедни ўғирлашганини кўрдим. Бу нарса эътиборсизлик ҳисобланадими? (40-50 дақиқа атрофида у ерда бўлмадим) Лекин ўзимнинг велосипедим бўлганда ҳам бир ҳил муносабатда бўлганман. Бундай вазиятда зарар қандай қопланиши бизни мазҳабга мос ва Аллоҳга маъқул бўлади? Иккимиз ҳам талабамиз, шароитимиз деярли бир ҳил.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фойдаланиб туриш учун эгасининг изни билан олинган буюм ўша олувчининг бепарволиги ёки тажовузисиз ҳалок бўлса, унинг эгасига қийматини тўлаб бермайди. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 09:28 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar