Ўқув Марказдаги фоизли-ойлик
Ассалому алайкум! Мен бир ўқув марказда ишлайман. Инглиз тилини ўргатаман. Дарс бошланиш куни яьний биринчи кунида ўқувчиларга қонуний кучга эга (балки диний хам дир Валлоҳу аълам!) ШАРТНОМА берамиз. ШАРТНОМА да қуйидагилар ёзилган: а) Дарслар бошланганидан сўнг дастлабки 2-та дарс ичида тўловни амалга оширишингиз шарт. Акс ҳолда дарсларга киритилмайсиз. б) 2-та дарсдан сўнг тўловингиз қайтариб берилмайди. Ушбу ШАРТНОМА билан таништириб чиқиб ва огохлантириб РОЗИМАН деган жойига ўқувчининг ўзи ва ота-онасидан қўл қўйдириб оламан. Баьзан ўқувчилар дарсларга келишмайди. Масалан: соғликлари сабаб, шахсий муаммолари сабаб, дарс қилмаганликлари сабаб, режалари ўзгариб дарсларда ортиқ иштирок этаолмай қолишлари сабаб дарсларда иштирок этишмайди. Дейлик, бир ўқувчи 2-ойлик тўловни олдиндан қилди. Лекин 1-ойдан сўнг келмай қолди. Мен дарсларни келаётган ўқувчилар билан давом эттираяпман. Дарсларга келмай қолган ўқувчиларни қилган тўловлари қайтариб берилмайди чунки 2-та дарсдан ошиқроқ дарсларда иштирок этишган. (ШАРТНОМА да келтирилган) Мен хар ойда мен ўқитган гурухлардаги ўқувчиларимнинг қилган тўловларидан бир мунча фоизини ойлик сифатида оламан. "ФОИЗ" деганимни сабаби ойлигим хар ойда хар-хил бўлади (Ўқитган ўқувчиларимни сонига ва қилган тўлов пулларига қараб.) Энди, хар ойда ойлигимни хисобланаётганда ўқувчиларимни келмаган кунлари ойлигимдан чиқариб юборилмайди ва менга улар келган хиссобда ойлигимни(фоизимни) беришади. Эслатма: Келмаган кунлари учун дарс ўтиб берилмайди. Буни иложи хам имкони хам ёқ. Саволим: 1) Дарсларга мунтазам равишда келмаган ёки келмай қолган ўқувчиларимнинг қилган тўловларидан менга берилган ойлик (фоиз) менга халолми? 2) Дарсларга келмай қолган ўқувчиларнинг тўловларини "Ўқувчини ўзининг муаммоси" деб ШАРТНОМА ни кўрсатиб "2-та дарсдан кейин тўлов қайтариб берилмайди дейилган, огохлантирилган, розилигини олинган" деб тўлов пулларини қайтариб бермаслик жоизми? 3) Атиги бир маротаба дарсга келмаган бўлса хам қилган тўловидан хисоблаб келмаган куни учун улушини қайтариб берилиши керакми? 4) ШАРТНОМА да РОЗИМАН деб имзо чекиб кейинчалик РОЗИ ЭМАСМАН деса ёки шундай хаёл ўтса нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўқувчи билан муайян муддатга шартнома тузган бўлсангиз, ўша муддат ичида ўқувчи дарсга келмаган бўлса ҳам келишилган пулни олишингиз жоиз.2). Жоиз.3). Керак эмас.4). Шартномага рози бўлмаса, тузилмаган бўлади.Шуни эслатиб қўйиш лозимки, ўқувчиларга сифатли таълим ваъда қилиб, шартнома тузиб, сўнгра уларга ваъда қилингандай савияда таълим берилмаса, уларнинг берган пули олувчиларга ҳалол бўлмайди. Ҳадисда қуйидагича келади:عن أنس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفسه. رواه الدارقطنيАнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг моли кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади. Акс ҳолда ҳалол бўлмайди” дедилар.
Дорақутний ривояти. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 10:12 | Савол-жавоблар | 168 | Таълим ва мутаъаллим