Савдо тури
Ассалому алайкум! Мен Хоразм вилоятида савдо дўконида ишлайман бизда маийший техника товарлари бор шуни сотамиз. Хозирда Тошкент вилоятидан бир тадбиркор бизга шундай таклиф беряпти. Олувчи товарга олишга пули йўқ бўлса унга бизни таклифимизни беринг ойлик тушиб турган пластик картасини биз расмини жўнатинг унга қанча миқдоргача товар олишини айтамиз. Масалан биздаги 5.000.000 товарни бизга пулини утириб беради. Биз олувчига товарни бериб юборамиз у эса ўзи олувчидан пластик картасидан келишилган ойгача бўлиб 7.000.000 қилиб олади. Шу бизга халолми? Қандай қилсак тўғри бўлади? Тошкентдаги пул бериб пулини кўп қилиб олиши рибога ўхшатяпмиз аммо бу тақсит ёки мурабаха савдосига кирадими? Пул берувчи бизнинг ходимимизга савдодан малум бир фоиз тўлаб турса. Унинг ишчиси сифатида биздан олиб ўзиники қилиб кейин сотса тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вакил орқали сизлардан мол сотиб олиб, сўнгра ўша вакил орқали сотса жоиз. Тўловни кечиктирганлиги учун жарима тўлашни шарт қилса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:09 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат