Рамазон рўзасининг фидяси

Ассалому алайкум! Онам соғликлари туфайли рамазон ойида рўза тута олмайдилар (ошқозон билан боғлиқ касаллик). Шундай ҳолатда тутилмаган рўзалар кунини ҳисоблаб фидя берилиши кераклигини биламан. Фидяни онам учун ният қилиб мен берсам бўладими ёки ўзларини пенсияларидан берилиши шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фидяни онангиз ўзи ёки бошқа кишини вакил қилиб адо қилиши зарур. Ўзи ишлаб топган маблағидан бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:16 | Савол-жавоблар | 146 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar