Мижозга бериладиган чегирма

Ассалому алайкум! Бизнинг ташкилотда ҳизмат турига қараб иш ҳаққи тўланади. Яъни ҳар ишлар учун малум бир пул миқдорлари тайинланган. Лекин баъзида бошлиғимизнинг танишлари келганда бу пул миқдорларидан анча арзонга келишилади сабаби мижоз бошлиғимизнинг таниши бўлгани учун. Лекин ишга бошқа ишларга кетганчалик вақт ажратиб ишлаймиз. Меҳнати 1хил лекин пули камроқ бўлади. Бошлиғ имизнинг танишларига қилиб берадиган чегирмалари бизнинг оладиган пулимизга тасир қилади. Шунинг шаръий ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўрсатиладиган хизматларга бериладиган чегирмалардан корхонадаги барча бирдек манфаатдор бўлиши лозим. Бошлиқ фақат ўзига фойда келтириб ишчиларга зарар етказадиган чегирма белгилаши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:17 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar