Қурбонлик ўтказиш борасида

Ассалому алайкум! Қурбонлик қилиш тартиби тўғирисида тўлиқ ўрганиб чиқдим. Ўрганганларимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бўйнида молиявий қарзи бор одам учун қурбонлик қилиш макрух екан. Мени хозирги кундаги асосий фаолиятим чорва билан. Яқинда (бундан уч ой олдин) 100 миллион сўм маблағ сарфлаб 60 бошдан зиёд қўй сотиб олдим. Юқорида кўрсатилган маблағларнинг 50 миллион сўми шахсий маблағларим ҳисобидан, қолган қисми қонуний банк томонидан берилган кредит билан қопланди. Ҳа аслини олганда мен банкдан 50 миллион қарздорман ва у пулни қайтариб беришга улгурганим йўқ. Енди савол? Мен қарздорлигим учун қурбонлик қилишим жоиз емасми? Ёки кредит маблағлари қарз дейилмайдими? Кредит харом еканлигини биламан хозир гап бу ҳақида емас мени қурбонлик қилишим макрухми? Ёки бундай ҳолатда қурбонлик қилишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилишингиз вожиб. У зот таъқиқлаган ишни қилиб бу дунёда барака топиб бўлмайди. Охиратда эса азоб кутади. Тавба қилинг ва тезроқ ўша кредитни ёпиб юборинг. Бошқа бу ишга қўл урманг. Валлоҳу аълам!

8 Октабр 2023, 21:17 | Савол-жавоблар | 0 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar