Таҳорат қистаб намоз ўқиш
Ассалому алайкум! Таҳорати қистаб намоз ўқишнинг ҳукми қандай? Бир одам “таҳорати қистаб намоз ўқиш, гўё тўнғиз устида намоз ўқиш билан баробар” деб қолди. Шу гап ростми? Агар таҳорат қистаб намоз ўқиш жоиз бўлмаса, бу ҳукм жамоат билан ўқиладиган намозга ҳам тегишлими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Мухтасар»нинг муаллифидан бошқа уламоларимиз қуйидаги нарсаларни ҳам макруҳ дейдилар:
18. Намознинг вожиб амалларидан бирортасини қасддан тарк қилиш макруҳи таҳримийдир.
19. Рукуъга бораётганда ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтариш.
20. Намознинг суннатларидан бирортасини қасддан тарк қилиш.
21. Иккинчи ракъат қироатини биринчи ракъатнинг қироатидан узун қилиш.
22. Фарз намозда бир сурани иккала ракъатида такрор ўқиш.
23. Қуръондаги тартибга хилоф тартибда қироат қилиш.
24. Рукуъ ва саждада қироат қилиш.
25. Қўл билан кийим, бадан ва соқолни оз миқдорда ушлаб ҳаракат қилиш.
26. Бармоқларни бир-бирининг орасига киритиш.
27. Кўзни юмиб олиш.
28. Беҳожат аланглаш.
29. Кўзни осмонга қаратиш.
30. Бир оёғини кўтариб туриш.
31. Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиш.
32. Туфлаш.
33. Эснаш.
34. Саломга ишора билан алик олиш.
35. Фарзнинг кейинги икки ракъатида сура ёки оят қироат қилиш.
36. Ёниб турган оловга қараб намоз ўқиш.
37. Кийимни киймай, елкага ташлаб олиб намоз ўқиш ва бошқалар.(“Кифоя” китобидан). Бу ҳукм жамоат билан ўқилган намозга ҳам тегишли. Валлоҳу аълам.
30 Апрел 2022, 11:39 | Савол-жавоблар | 165 | Таҳорат