Ҳижобимга эрим рози, онам эса норози
Ассалому алайкум! Мен бир йилдан буён ҳижоб ўрашни ният қилиб юрар эдим. Аллоҳга шукур мана бир ҳафта бўлди ҳижоб ўраганимга. Эрим ва уйдагиларим буни кўриб хуранд бўлдилар, ота уйимдагилар норози фақат отам розилар. Онам, 3 та акам ва келинойимлар ҳаммалари норози. Мен ҳижобимни ечишни хоҳламайман, онам ечасан девотдилар. Менга тўғри маслаҳат берингизлар, бу вазиятда нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қиёматга яқин маъруф(савобли, фарз, вожиб) ишлар мункар(гуноҳ) саналиб қолади, мункар(гуноҳ, ҳаром) ишлар эса маъруф саналиб қолади деган маънода ҳадислар бор. Ҳозир ўша кунлар, ота-она ўз қизини авратини ёпишини уят санаши, эр ўз хотинини авратини ёпишини уят санаб, ўзгаларга кўрсатиб юришга мажбурлаши қайси мантиққа тўғри келади? Аллоҳ қалбингизни очсин, кўп бор Мусо алаҳиссаломнинг қуйидаги дуоларини ўқиб юринг. Аллоҳ таоло "Тоҳа" сурасида марҳамат қилади: قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي 25. У (Мусо) деди: «Роббим, менинг кўксимни кенг қил. وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي 26. Менинг ишимни осон қил. وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي 27. Тилимдаги тугунни ечгин. يَفْقَهُوا قَوْلِي 28. Сўзимни англасинлар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:28 | Савол-жавоблар | 146 | Аёлларга оид масалалар