Талоқ бўлдими
Ассалому алайкум! Кеча турмуш ўртоғим тўйга бориб маст бўлиб келди ва ҳар хил гап гапириб кўнглимни оғритди: эрим келди деб кутиб олмайсан ва бўлар бўлмас гаплар. Мен ароқ хўларни жуда ёмон кўраман. Мен эса: тўйхонадан эмас, Хуфтонни масжидда ўқиб келган бўлсангиз эди сизни кутиб олсам, қандай маъруза тингладинггиз деб сўрасам деб қаттиқ гапирдим ва ўзимга яқинлаштирмадим. Кейин улар “сен билан энди ҳаммаси тамом, крит, ҳамма нарсани йиғиштирдим фақат салом алик, сув юзига чиқиб балиқдей товлансанг ҳам менга барибир энди сенга умуман яқинлашмайман” деб ухлаб қолди. Эрталаб уйғонганида бу гапларни айтишдан мурод нима эди десам ҳеч нарсани билмаяптилар. Илтимос ёрдам беринг. Талоқ тушиб қолмадимикан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушмайди. Сенга яқинлашмайман деб қасам ичганда ийло деган шаръий бир ҳукм собит бўлади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://fiqh.uz/maqola/407
25 Май 2022, 16:59 | Савол-жавоблар | 131 | Оила ва турмуш