Дадам менга ўғлим эмассан деди
Ассалому алайкум! Мени ёшим 20да. Қўлдан келганча 5 вақт намозимни ўқийман. Мени бир муаммо қийнайди: Дадам эса 42ёшдалар. Ҳамма жойлари соғ саломат. Аммо ишлашни сира истмайдилар. Икки йилдан бери уйда ўтирадилар. Барча эҳтиёжлари мени бўйнимда. Ҳаттоки чекадиган носларигача мен олиб бераман. Кўчадан қарз бўлсалар оила ҳисобидан тўланади. Аллоҳ қудратли деб онам намозни ўрганинг десалар дадам ё‘қ чўрт кесдилар. Мен ҳам ишлаб ҳам ўқийман. Базида ишдан чарчаган ҳолатимда уларга қаттиқ гапириб юбораман. Чунки бутун оилани тебратиш базида менга оғирлик қилади. Яқинда ишдан бўшатишди. Дадам мендан аразлаб бир кун гапирмай юрдилар. Буни бувимга айтгандим. Дадамни койибди. Дадам келиб сендан аразлаганимни қаердан биласан деб, бўлди мени болам эмассан дедилар. Бу оқ қилиш бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оқ бўлиш эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:28 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оқ бўлиш эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:28 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш