Отамнинг хаққи борми

Ассалому алайкум! Мен хозир 29ёшдаман, алхамдулиллаҳ оилалиман 2та фарзандим бор. Мени онамнинг 2-турмушиданман 1-турмушидан 2та опам бор. Дадамнинг эса 1-турмушидан 3та ўғил фарзанди бор. Мен 1ёшлигимда оилавий келишмовчиликлар туфайли онам 2та опам ва мен билан яна ота уйига қайтиб келган. Отам 29йил мендан умуман хабар олмаган алимент хам тўламаган. Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали опам акаларимни топибди мени хам улар билан гаплаштиришди. Улар мен билан 1 ойдан ошиқроқ жуда яхши муносабатда бўлишди ва дадасини кечириб ёнига боришимни хохлашди, лекин мен уларга дадангиз мен учун ўлган дедим. Улар хаммаси мендан воз кечишди, дадамиз билан биз хам ўлганмиз дейишди. Шундай вазиятда мен отасини кечиришим керакми? Менда у инсоннинг хаққи қолганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота ҳар қандай ҳолатда ҳам оталик мақомида қолади. Қилган гуноҳлари учун ўзи, сиз ўзингизни гуноҳларизга жавоб берасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:34 | Савол-жавоблар | 130 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar