Дуо билан даволанмоқ

Ассалому алайкум! Аввало дард берувчи хам, шифо бергувчи хам ёлғиз Аллоҳдир, динимизда ҳар бир касалликни даволаш учун алохида махсус дуолар бор деб эшитдим. Масалан онам қон босими ва юрак қон томири касаллигига чалинганлар, улар учун қандей дуо ўқишлари касалликларига шифо бўлиши мумкин, умуман олганда касалликларни дуо билан даволаш мумкинми? Бу тўғрисида хадислар борми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз дуони бир буюм ёки компютер каби нарсани очишга ишлатадиган парол деб ўйлар экансиз. Дуо бу Аллоҳ таолодан илтижо қилиб сўраш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуолар қайси ўринда қандай қилиб сўрашни ўргатилган таълим холос. Асосийси Аллоҳ таолога ёлвориб сўрашдир. Суннатда уларни аввало ҳижомага буюрилган. Гипертоникларни даволайдиган очлик билан даволаш услублари ҳам бор. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:43 | Савол-жавоблар | 162 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar