Аёл хўрланганда
Ассалому алайкум! Хар ким ўз бошидан ўткизганини азобини ўзи тортади. Турмушдан қайтиб келганимгами катта акам негадир доим қўпол муомала қилади. Бизикига келса хам (онамни уйида яшайман) нуқул менга дилим оғридиган гаплар айтади. Хатто базида (98 йил қизи бор) қизини мендан аъло деб очиқ ойдин гапиради. 6 йилдан бери бахтим очилмади, албатта бу Аллоҳни вақти соатига боғлик У қачон истаса ўшанда турмушга чиқиш насиб қилади менгаям. Бунинг учун доим дуодаман. Шу вақтгача акаларим юзини ерга қаратадиган иш қилмадим. Яхши бўлганингда аллақачон эр оларди, сен хам Замира амма каби ёлғиз (турмушга чиқмастан жиянлари учун ёлғиз ўтиб кетган бир қариндошимиз бор) ўтиб кетасан деган гаплар гапиради. Хар қанча кечиришга уринсам хам дилим оғрияпти кечиролмаяпман. Онам аканг у хафа бўлма Худога солма қизидан тортиб қолмасин дейдию, аммо нима қилай ичим оғриб йиғлайман. Баъзида юрагимдан ўтиб кетганда Худога солдим деб хам юборяпман. Яна номозларимда Худодан қўрқиб кечирдим дейман. Хатто иш қилиб юрганимда “ха итни боласи” деб хам хақорат қилади. Хайронман шу акамми иши юришмай пулсиз қолса бизда, менда нима айб? Нега аламини мени дилимни оғритишдан олади? Нима қилай кечиришни хам гапларидан хафа бўлмасликни хам билмаяпман. Мен бу билан акамни охират азобига қолдиряпманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳақорат эшитган вақтингизда мазлума ҳисобланасиз ва ўша вақтда қилинган дуолар ижобат бўлади. Сиз ўша фурсатдан фойдаланиб акангизни дуоибад қилишни ўрнига ичингиздаги энг орзу қилган нарсаларингизни сўраб дуо қилиб қолинг. Валий зотларга кимдир шу каби қўполлик қилишса тездан ўша мақсадларини сўраб дуо қилишга ўтишар экан. Ёнларида буни кўрган инсонлар “Ақлингиз борми, бу сизга зулм қилиб турибдику сиз бўлсангиз дуоибад қилиш ўрнига нималарни сўраб ўтирибсиз” дейишса, “Бу шу зулми билан мени дуоси мустажоб даражасига чиқариб қўйсаю, мен уни дуоибад қиламанми. Аксинча шу фурсатдан фойдаланиб қолишга шошилишим керак” дер эканлар. Аллоҳни таниганлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мазлумни дуоси ижобат” деб айтганларини мағзини билганлар ва бу фурсатни ғанимат деб биладилар. Аллоҳ таоло Ўзининг энг суюкли бандаларини Қуръони каримда зикр қилиб: الَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي السَّرَّاء وَالضَّرَّاء وَالْكَاظِمِينَ الْغَيْظَ وَالْعَافِينَ عَنِ النَّاسِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ134. Улар енгилликда ҳам, қийинчиликда ҳам нафақа қиладиганлар, аччиғини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир – деб марҳамат қилган. (“Оли Имрон” сураси). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:25 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар