Мусибатдан сўнг тушкунликдан чиқиш

Ассалому алайкум! Қалбимда қайғу билан сизлардан тасали топишлик мақсадиди савол йўллаябман. Уч кун олдин волидамиз омонатини топширдилар. Ёшлари сал кам 70да эди. Саратон касаллиги билан уч йилдан бери оғрирдилар. Даволатдик қўлдан келганча, касал пайтлари олдиларида бўлдик. Онамни жудаям яхши кўрардим, соғиниб эзилябман, қаттиқ оғриқ бўларди. Оғриганини кўриб йиғлаб Аллоҳдан шифо сўрардим. Ёсин сурасини ўқиб дам солиб турардим. Ўлим соатидан бир куна один розилик сўрадилар, биздан розилигини айтдилар, калима тилларидан тушмади. Охирги уч йил оғриқсиз кун кечирмадилар десам тўғри бўлади(Валлоҳу аълам). Шундай холларда Ҳақ таоло онамни мукофотлармикин? Ўлимидан сўнг қабр хаётлари ва охирати нима бўлиши мумкунлиги мазмунида хадислар борми? Хаёти давомида кўп йўқотишлар кўрганлар. 4 нафар фарзандлари гўдак вақтида оламдан ўтган. Отамиз хам 8 йил олдин қазо қиганлар. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Ўзи суйган амалларга муваффақ қилган бўлса охиратда ҳам шарманда қилмайди. Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:  وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِّنَ الْخَوفْ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِّنَ الأَمَوَالِ وَالأنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ۝ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ۝ 155. Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер.
156. Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», – деганлардир.
 أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ۝ 157. Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир.
Бу улкан тарбиянинг ёрқин мисолидир. Шунча синов ва машаққатларга мукофот тарзида ғалаба, нусрат ва бошқа нарсалар эмас, Аллоҳнинг саловотлари, меҳри, шафқати ҳамда раҳмати ваъда қилинмоқда! Шунинг учун мўминлар доимо Аллоҳнинг розилигини кўзлаб иш қилишлари лозим бўлади. Бу дунёда ҳосил бўладиган баъзи бир натижалар охирги мақсад бўлиб қолмаслиги керак. Ҳатто ақийданинг ғолиб келиши ҳам юқорида айтилган мукофотнинг ўрнини боса олмайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:46 | Савол-жавоблар | 154 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar