Рўзадор вафот топса

Ассалому алайкум! Рўза тутган холда вафот этса шахид хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратларига мувофиқ қуйидаги кишилар охиратда шаҳидлар даражасида бўлиб, уларга ҳам шаҳидларга бериладиган савоб, иззат-икром насиб бўлади. Лекин уларга ғусл, кафан каби ишларда шаҳид бўлмаган кишилар каби муомала қилинади. Шаҳидларнинг иккинчи қисмига кирувчи кишиларни бир ҳадис ва бир жойда зикр қилинган эмас. Балки бир неча ҳадисларда алоҳида-алоҳида зикр қилинган. Муҳаққиқ уламолар ўша ҳадисларини бир рисолага ҳам жамлаганлар. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Роддул Мухтор” китобларида ҳадисларнинг хулосасини зикр қилиб ўтганлар. Биз ҳам қўйида келтириб ўтамиз:1). Бегуноҳ ўлдирилиб, шаҳидларнинг биринчи қисмида зикр қилинган шартлардан баъзилари топилмай қолган киши. 2). Кофир, ҳукуматга қарши чиққан ёки қароқчига ҳамла қилиб хатодан ўзига тегиб вафот этган киши. 3). Муслулмон мамлакатнинг чегарасида қўриқчилик қилиб ўз ажали билан (табиий) вафот этган киши. 4). Сидқи дилдан Аллоҳнинг йўлида вафот қилишни ният қилиб, уни дуосини қилиб табиий вафот топган киши. 5). Ўзи ва оиласини золимлардан ҳимоя қилиб, қатл қилинган киши. 6). Молини золимлардан ҳимоя қилиб, қатл қилинган киши. 7). Ноҳақдан қамалиб вафот этган киши. 8). Зулмдан қочиб қочувда вафот этган киши. 9). Вабодан вафот этган. Булар қаторига вабо вақтида хасталанмай вафот этган киши. Вабо тарқаган қишлоқ ёки шаҳардан қочиб кетмай, савоб умидада сабр қилиб қолган бўлишлари шарти ила. 10). Қорин оғриғи (ич кетиш ва ) касаллиги туфайли вафот этган кишилар. 11). Зотилжам (пневмония) касаллигидан вафот этган киши. 12). Сил касаллигидан вафот этган киши. 13). Бирор уловдан йиқиб ҳалок бўлган киши. 14). Истмадан ҳалок бўлган киши. 15). Кемада қайт қилиб вафот этган киши. 16). Беморлиги вақтида қирқ марта “Ла илааҳа илла Анта субҳанаака инии кунту миназ золимиин”ни айтиб ўша беморлигида вафот этган киши. 17). Паркинсон касаллигидан вафот этган киши. 18). Заҳарли жонзод чақиб вафот этган киши. 19). Йиртқич нимталаб вафот этган киши. 20). Кўйиб вафот этган киши. 21). Чўкиб вафот этган киши. 22). Бирор нарсанинг остида босилиб вафот этган киши. 23). Ҳомиладор ҳолатида вафот этган аёл. 24). Туғаёти ёки туғиб бўлиб нифос даврида вафот этган аёл. 25). Бокира ҳолатида вафот этган киши. 26). Эрининг бошқа аёлга уйлагани сабабли ғам чекиб, унга сабр қилиб вафот этган аёл. 27). Иффатли ошиқ. Ишқини беркитиб ғамида вафот этган киши. 28). Ғурбатда вафот этган киши. 29). Дин илмини толиби. Бунга диний олим, дарс берувчи, китоб ёзувчи. 30). Эвазсиз (маошсиз) фақат савоб умидида азон айтувчи муаззин. 31). Аҳли аёлининг нону нафақасидан хабардор, ва уларнинг диний тарбиясини ҳам тўғри йўлга қўйиб уларга ҳалолдан едиргувчи киши. 32). Содиқ, диёнатдор савдогар. 33). Мусулмонлар юртига таом етгазиб берувчи тожир. 34). Ҳаётини муроса қилиш билан ўтгазган киши, яъни ёмон кишилар билан ҳам муроса қилган киши. 35). Уммат фасодга дучор бўлганда суннатни маҳкам тутувчи киши. 36). Кечаси таҳорат билан ухлаб ўша ҳолатда вафот этувчи киши. 37). Жума куни38). Ҳар куни қирқ марта “Аллоҳумма баарик лии фил мавти ва фиима баъдал мавти” дуосини ўқиб вафот этган киши. 39). Зуҳо намозини (доимо) ўқиган, ҳар ой уч кун рўза тутиб, сафарда ҳам витрни тарк қилмайдиган киши. 40). Ҳар кеча “Йасин” сурасини ўқиган киши.   41). Ҳар куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юз марта салавот айтган киши. (“Аҳкаамул маййит” китобидан). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:49 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar