Эр ва хотин ажрашиши
Ассалому алайкум! Дугонам сизлардан сўраб беришимни илтимос қилганди, у ажрашмоқчи, эри бепуштлик сабаб. Эри “ажрашаман, лекин сенга жовобингни бермайман талоқ қўймайман, бошқасига эрга теголмайсан” деяпти. Саволим, ажрашишса ҳам эри талоқ бермаса аёл кишида эрини ҳаққи бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нима қилиб бўлса ҳам жавобини олиш шарт. Эр бунчалик худбин бўлмаслиги керак, аёлига раҳм қилсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهُمُ الرَّحْمَنُ، ارْحَمُوا أَهْلَ الْأَرْضِ يَرْحَمْكُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Раҳм қилувчиларни Роҳман раҳм қилади. Ер аҳлига раҳм қилинг, осмондаги Зот сизга раҳм қилади», дедилар».
Шарҳ: Роҳман сифати соҳиби бўлган Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлган банда бошқаларга раҳм қилсин. Осмонда бўлган Зот – Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлган банда ер аҳлига раҳм қилсин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:02 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш