Ҳақиқий бўлмаган пул тикиб ўйналадиган ўйинлар қиморми?
Ассалому алайкум! Маълумки турли компютер ва мобил ўйинлар кўпайиб кетди. Баъзи бир яқин танишларим, нафақат жудаям кўпчилик айниқса ёшлар орасида ҳам ҳақиқий бўлмаган онлине пул тикиб ўйналадиган ўйинлар тарқалган. Бу пулни фақат ўша ўйин учун ишлатса бўлади. Масалан ўйин учун янгича тошлар ёки шунга ўхшаш нарсалар сотиб олиш, кейинги ўйин учун имкониятлар ва ҳоказо... Бу қимор бўлиши мумкин ўйнаманглар десак бу ҳақиқий пул эмаску, буни пул қилиб ишлатиб бўлмайдику деб ўзларини ҳам бошқаларни ҳам алдашади. Ўйин ўйнаб вақтни кетқизиш ҳам бир ёмон одат лекин саволим шуки бу ростан қиморми ёки йўқ? Уларни бу нарсадан қайтариш учун аниқ лўнда жавоб ва исбот керак. Сизларнинг берадиган жавобингиз иншааллоҳ улар учун етарли. Бошқа кўпчилик ҳам буни билиб оларди. Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар.
Сунани Доримий. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:06 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром