Аёлни сизлаб чақирса

Ассалому алайкум! Саволим, агар эр аёлини сизлаб чақирса талоқ тушиб қоладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсонга ақл ва фаросат деган нарсани берган. Ҳозирги кунда эр хотин орасидаги ҳурматни тарк қилишни, ўзини ғарбга ўхшатувчилар маданият дейишмоқда. Буни талоқ деган даражага тушириш эси паст инсондан содир бўлиши мумкин. Ўзларича яқинини сенсираш керак эмиш... Энг яқин инсонини бошқаларга айтмайдиган лутф бағишлайдиган сўзлар билан чақириш керак эмасми? Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:16 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar