Киберспорт хақида батафсил
Ассалому алайкум! Мен бу саволимга жавоб топа олмадим. Бундай саволлар берилган лекин батафсил қилиб эмас. Мен шу саволга ойдинлик киритмоқчиман. Мен компьютер ўйинларига қизиқаман ва бу иш менда бошқа ишларга нисбатан яхшироқ қўлимдан келади. Мен иншаАллоҳ келажакда шу касбни танламоқчи эдим. Аммо хар бир иш шариатга мос келиши керак. Шунинг учун сизлардан фатво олмоқчи эдим. Киберспорт - бу компьютер ўйинлари бўйича мусобақа. Бошқа сайтлардан ўқиган жавобимда бу иш вақтни бекорга сарфлаш дейилган. Аммо шунинг учун, яъни шу ишга вақт сарфлаганимиз учун ҳақ оламиз. Масалан новвой нон ёпгани кетирган вақти учун, сантехник қувур тузатгани кетирган вақти учун пул олади. Биз хам бу ишга кетгазган вақтимиз учун пул оламиз. Юқорида келтирган мисолимдан фарқли ўлароқ бизни фойдамиз бировга тегмайди. Бу ишда 7/24 ишланмайди. Фақатгина мусобақагагина борилади. Мусобақалар хам йилига 2-3 марта бўлади. Мусобақалар ҳам бир ҳафта атрофида давом этади. Қолган вақт уйда ўтади. Яъни уйингизда машғулотингизни қиласиз. Ибодатга эса вақт кўп. Яъни тўсқинлик йўқ. Яна бир жавобга кўзим тушдики у жавобда бу иш Қимор дейилган. Аммо менимча бу иш ундай эмас. Қимор бўлиши учун ҳаммадан пул йиғиб олиб бу пул ғолибга берилиши керак, қисқароқ қиладиган бўлсам ўртага пул тикиб, тикилган пул ғолибга берилиши керак. Тўғрими? Аммо 70% мусобақаларда мукофот хомийни ҳисобидан тўланади. Яъни ўртага пул тикилмайди. Ҳа тўғри қимор қилиб ўтказиладиган мусобақалар хам бор, аммо мен бундай ишлардан ҳар доим четланганман ва бундай мусобақалардан ҳам четланаман иншаАллоҳ. Бундан олдинги жавобнинг давомида айтилганки пул исроф бўлади дейилган. Нимага исроф бўлишини тушунмадим. Мен бу ишдан олган пулимни исроф нарсаларга ишлатмайман. Менга пулни қадри йўқ у учун динини сотиб исроф киладиганлардан эмасман Алҳамдулиллаҳ! Агар ўзимча ақлличилик қилган бўлсам кечирим сўрайман. Бу касбни эгаллашим халолми? https://www.shhyislam.to/forum/vieshtopis.php?t=10374
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Сиз ўртага тикилаётган пулни қаердан уларни чўнтагига тушишини яхши биласиз. Шу ҳам қимор бўлади. Дунёдаги ҳамма инсон ўзини қилаётган ишини қайсидир жоиз ишга қиёслаб тўғри деб ўйлайверади. Бир давраларда ҳаммани фисқ фужурга бошлаётган инсон, Аллоҳ беркитиш керак бўлган жойларни кўрсатиб, фосиқларни хурсанд қилаётган ҳам “Мен халқнинг хизматиданман, халққа хурсандчилик улашаяпман” деб Аллоҳ ҳаром қилган ишини олий хизмат деб ўйлайверади. Аслида у фикр Аллоҳнинг ҳузурида жавобликка ярайдими йўқми уни ўйлаб ҳам ўтирмайди. Ҳақни англамаганлар қилган олқишини Аллоҳни фазли деб билади. Аллоҳ таоло "Қалам" сурасида марҳамат қилади: فَذَرْنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَذَا الْحَدِيثِ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ 44. Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Ўзим билан қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.
Яъни Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенг, Ўзига куфр келтирганларни ҳам, гуноҳкорларни ҳам тек қўйиб қўяди. Дарҳол азоблашга ўтмайди, балки аста-секин азоблайди. Кишилар эса ўз қадрини мол-дунё, мансаб билан ўлчайдилар. Менинг фазлим бўлмаса, шунча бойлигим бўлармиди, шунчалик мансабга кўтарилармидим, деб ўйлайдилар. Охиратни унутадилар. Аллоҳ таоло эса шошилмайди, мағрур банда ҳар гал гуноҳ қилганда, унинг бойлигини ёки мансабини ошириб қўяди. Натижада банданинг айби кўпайиб боришига қарамасдан, ўзининг қаёққа кетаётганини сезмайдиган бўлиб қолади ва оқибатда оятда зикр қилинган ҳолатга тушиб қолади.
Уламоларимиз: «Аста-секин олишнинг бир тури шулки, гуноҳкор бир гуноҳ қилганда Аллоҳ таоло унинг мартабасини бир поғона ошириб қўяди ва шундай қилиб, у ўзининг ҳалокатли ҳолатга дучор бўлганини сезмай қолади», – дейдилар. وَأُمْلِي لَهُمْ إِنَّ كَيْدِي مَتِينٌ 45. Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг ҳийлам метиндир.
Яъни «Уларни бир муҳлат қўйиб қўяман. Умрларини узун қиламан, токи гуноҳлари зиёда бўлсин». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:16 | Савол-жавоблар | 161 | Медия