Аёлларга бегонанинг кўзи тушиши
Ассалому алайкум! Тепадаги саволлар орасида депиляция қилдириш мумкин эмас чунки аёлнинг авратига бегоналарнинг кўзи тушиши мумкин эмас, гинеколгга хам бориш жоиз эмас аммо касаллик юзасидан рухсат берса бўлади дейилган экан. Аммо биз аёллар фарзандимиз соғлом туғилиши ва унинг қорнимизда яхши ривожланиши учун гинокологга ва УЗИга боришга уларнинг кўригидан мунтазам ўтишга мажбурмиз. УЗИ текширувларидан ўтганда табийки қорнимизни (киндигимизни) очиб ётамиз. Шифокорлар эса авратларимизга қарашига тўғри келади. Кўп холларда УЗИ ходимлари эркак шифокорлар бўладилар. Бундай холда бегона эркак (аёл) авратларимизга қарагани учун биз (ёки улар) гунохга ботамизми? 2). УЗИ текшируви ўтди кейинги масала туғиш жараёни. Бу жараёнда шифокорлар нафақат бизнинг авратларимизга қарашига тўғри келади балки қўллари билан тегинишга ва болани иложи борича бошини тўғри чиқариш учун авратларимизни кесиш ва тикиш жараёнлари хам бўлиб ўтади. Бундай вазиятда нима қилиш керак бегона одамнинг кўзи тушмасин гунох бўлади деб ўзимизни ўзимиз туғдира олмаймизку? 3). Менда бундай вазият бўлмаганку лекин бу вазиятга кўп дуч келганман. Машиналарда кўпрок жамоат транспортларида 2-3 ойлик чақолоқларини кўтариб ўтирган аёлларни кўрганман. Жамоат транспортларида 7 ёшдан 70ёшгача бўлган ёш қари одамлар аёллар ва эркаклар бўладилар. Баъзи аёллар эса вазият тўғри келсин келмасин боласини эмизишига тўғри келади. Ёш йигитлар хам бундай вазиятларда уйалмай аёлга қараб турадилар. Аммо аёллар автарларини очишга мажбур бўлади, чунки чақалоги йиғлаётган бўлади. Бундай холда авратини очган аёл гунохкор бўладими ёки унга уйалмай қараб турганларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Гуноҳга ботасиз. Аёл УЗИчини топиб текширтиришингиз керак. 2). 1400 йилдан бери оналаримиз қандай қилган бўлсалар шундай қилишга ўтишимиз керак. Туғишда аёл дояларга қаратинг. 3). Инсон ўзини рўмолчасини ташлаб олиш қийин иш эмас. Тўсиш керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:34 | Савол-жавоблар | 142 | Аёлларга оид масалалар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Гуноҳга ботасиз. Аёл УЗИчини топиб текширтиришингиз керак. 2). 1400 йилдан бери оналаримиз қандай қилган бўлсалар шундай қилишга ўтишимиз керак. Туғишда аёл дояларга қаратинг. 3). Инсон ўзини рўмолчасини ташлаб олиш қийин иш эмас. Тўсиш керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:34 | Савол-жавоблар | 142 | Аёлларга оид масалалар