Пайғамбаримиз туғилган кунларини тайин қилиб олиш

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоҳу алайҳи васалламнинг туғулган кунларини (12 раббиул аввал ) оила даврасида хурсанчилик қилиб кутиб олиш, Аллоҳ бу кунда бизга берган буюк раҳматидан хурсанчилик қилишимиз керакми, буни одат қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одат қилиш жоиз эмас. Аксинча йил бўйи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш, ўргатиш ва суннатларига амал қилиш керак. Динни баъзи бир расмиятчиликларга чегаралаб қўймаслик керак. Чунки шайтон инсонни шу каби ишларга чегаралаб, қолганидан чалғитади. Ҳар бир оила ўз уйида беш дақиқалик мадрасани жорий қилиши керак. Унда, таомланиб бўлгач, ота-она ёки бобо ёки буви Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида битта савол бериб ўзи жавобини айтади ва битта суннатни таълимини бериб, эртаси куни ўша айтиб берган нарсасини улардан сўраб олади ва амалда қўллашга тарғиб қилади. Бу таълим беришнинг энг енгил ҳамда самарали услубидир. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:00 | Савол-жавоблар | 149 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar