Сузлар маъноси

Ҳурматли устоз, Қурондаги бази оятларда "тооифатун" ва "фарииқун" сузлари бир оятда келган. Уларни узбекчадаги ма'носи "тоифа" ва "гуруҳ" деб берилган. Масалан:33.13 . Ўшанда улардан бир тоифаси: «Эй Ясриб аҳли, бу ерда сизга туриш имкони йўқ. Бас, қайтинглар», деди. Улардан бир гуруҳлари Набийдан изн сўраб: «Уйларимиз очиқ-сочиқ қолган», дейдилар. Ҳолбуки, улар очиқ-сочиқ эмас. Улар қочишдан бошқани ирода қилмаслар. (Тафсири Ҳилол)1. Бу сузларни ма'но жиҳатидан фарқи қандай?2. Бир оятда бу икки бир бирига яқин ма'нодаги сузларнинг ишлатилишининг ҳикматини олимлар қандай изоҳ қилганлар?ЖазакАллаҳу кҳайр,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Тоифа кўпроқ ва каттароқ тўплам, гуруҳ кичикроқ.2. Олимлар булар жуда ҳам ўринли, агар сал бошқача бўлса, бўлмасди, дейишади.

28 Июл 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 169 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar