Отам автохалокатда оламдан ўтдилар

Ассалому алайкум! Менинг отамни автомобил уриб кетди. Отам оламдан ўтдилар. Илойим шахидлар қаторидан жой олиш насиб этсин. Шофердан давоимиз йўқ дедик. У томон пул таклиф қилишди. Улардан пул олсак ҳаром ҳисобланмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўлдирилганнинг хунини олишга шаръан ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:21 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar