Қабри қайта қазилган қиз

Ассалому алайкум! Яқинда интернетта тарқалган бир видеони кўриб қолдим. Унда бир ёш муслима қиз 2йил аввал вафот этиб, ҳар куни отасини тушига кириб "отажон, мени бу ердан бошқа ерга ўтказинг, ёнимдагилар менга озор беряпти" дер экан. У қиз хаётлик чоғида яхши амаллар қилиб намозни маҳкам тутган экан. Отаси охири имом-домлаларнинг олдига бориб бўлган воқеани айтиб қабрни ўтказишликка рухсат сўрабди. Қизни қабрини ковлаб юзини очишганида худди тирик одамдай юзлари нурли, чиройли бўлиб турибди. Ва уни бошқа қабрга кўчиришди. (Бу воқеа қайси давлатдалиги менга номаълум). Саволим шуки: "ёнимдагилар озор беряпти" деганда нимани тушуниш мумкин? Шу воқеа ростдан хам бўлиши мумкинми? Кафанланган маййитни юзини очса бўладими? Яна уни юзини очиб видеога ҳам олишган, ва ижтимоий тармоқларда кўп тарқалган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам унақанги шов-шув ва ахмоқликларга ишонмаслиги керак. Одатда дин душманлари мусулмонларни ахмоқ қилиш учун ботил тоифалар ўзларига инсонларни мойил қилиши учун бу каби майнавозчиликни қилишади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:45 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar