Қурбонлик қилиш тартиби
Ассалому алайкум! Қурбонлик қиладиган қўй пулини, қурбонлик қилгандан кейин гўштини тортиб пулини берса бўладими? Агар нархини иккала томон хам билмасачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунда қурбонлик адо бўлмайди. Шундай қилганлар ўртача бир қўйнинг қийматини фақир-мискинларга садақа қилиши вожиб. Чунки қурбонлик қилувчи ўзининг мулкидаги қўйни қурбонлик қилиши шарт. Ҳали кимники эканлиги аниқ бўлмаган қўйни сўйиш жоиз эмас. гоҳида ўшандай қўйлар сўйишдан олдин ўлиб қолмоқда. Сўювчи бу сени қўйинг эди, ҳали нархи аниқланмаган эди – деса, қўйни эгаси синга беранман, у сени қўйинг эди – деб тортишишмоқда. Пулини тайин қилайлик деса харидор ўлган қўйни олгиси йўқ, сотувчи воз кечгиси йўқ. Бирор пулга келишайлик деса қўй сўйилиб гўшти тортилгани ҳам йўқ. Баъзи бир домлалар фиқҳий китобларда келган “Бировнинг қўйини тортиб олган киши ўша қўйни қурбонлик қилса жоиз, эвазига ўшанинг қийматичани эгасига беради” деган масалага қиёс қилишмлқда. Бу қиёс ҳам нотўғри, чунки ғасб қилинган мол ғасб қилувчининг мулкига киради. Ўзи бўлса ўзини, ўзи бўлмаса қийматини тўлаши зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:50 | Савол-жавоблар | 187 | Турли саволлар