Ота ароқ олиб келишга буюрса

Ассалому алайкум! Эшитишимча, фарзанд отага фақат бир ҳолатда буюрган ишига йўқ дейишга ҳаққи бор экан, яъни ароқ олиб кел деса. Менда ҳам бу ҳолат учраб туради. Ўзим намоз ўқийман, рўза тутаман ва ароқ ҳаромлигини яхши биламан. Отам шу ишга буюрса дод деб юборгим келади, охирги мартасида нима дейишни билмай турганимда ҳақорат ҳам эшитдим. Чунки ёнларида бемаза қариндошларим ҳам бор эди. Шу пайтда ўзларига йўқ бормайман дейишга ҳаққим борми? Бу орқали улар ранжиб қолса нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ўринда йўқ дейишга шаръан ҳаққингиз бор. عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:04 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar