Автомобил насия савдосида машина кимнинг номида бўлиши
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир-бирини яқиндан биладиган икки дўстим бор. Улардан бири иккинчисига насия савдо тарзида автосалондан янги автомобиль олиб бермоқчи. Биламизки, одатда насияга сотиладиган автомобиль СОТУВЧИнинг номида бўлади. ОЛУВЧИ дўстим эса "автомобильни менинг номимга олайлик, шунда 2 марта нотариусга харажат қилмаймиз. Менга ҳам енгилроқ бўлади" демоқда. СОТУВЧИ дўстимнинг ОЛУВЧИ дўстимдан пулини тўлиқ қайтариб олиши ҳақида ҳеч қандай шак-шубҳаси йўқ (бир-бирларини яхши танийдилар ва биладилар). Шундоқ бўлса ҳам СОТУВЧИ дўстим "Бу ишимизнинг ҳукми шариатда қандоқ бўларкин, тўғримикин?" демоқда. Сизлардан илтимос, шу масалада тўғри йўл кўрсатсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:32 | Савол-жавоблар | 170 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:32 | Савол-жавоблар | 170 | Молия ва тижорат