Рўза тута олмаслик

Ассалому алайкум! 17 йил олдин йўғон ичакда язва касаллигини орттириб олдим. Кейин рўза тутиб кўрмоқчи бўлдим, лекин тута олмадим. Қиш ойларида рўза тута оламан деб ўйлайман. Шу рўзамни йилнинг бошқа ойларида тутмасдан қиш ойларида тутиб берсам бўладими ёки пулини тўлашим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Имкон бўлса рамазон ойида оралатиб бўлса ҳам тутинг. Буни ҳам имкони бўлмаса, қиш ойларида қазосини тутиб беришингиз фарз. Сизга фидя бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:10 | Савол-жавоблар | 139 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar