Хомилага зарар қилган рўза

Ассалому алайкум! Бир қўшнимиз 3 -фарзандини дунёга келтирди. Сал вақт ўтиб кўчада сайр қилиб юришганини кўриб қолдим. Фарзанди яхши ривожланмаган, боши қўғирчоқникидек кичкина эди. “Нега жуда кичкина?” десам, “Ҳомиладорлигимни билмай туриб рўза тутиб қўйибман. Шунга носоғлом, ногирон туғилибди” деди. Айтингчи ҳомиладорликда рўза тутиб бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу хулоса мутлақо нотўғри. Агар ҳақиқатан ҳомилага зарар бўлишини мутахассис шифокор аниқлаган бўлганида ҳам бу ўша вақтда онанинг ўзи тадбирини қилмаганлигидан бўлади. Шариатимизда, ҳомиладор аёлларни ўзи ёки ҳомиласига, ва эмизикли аёлларни ўзи ёки эмизикли фарзандига зарар етадиган ўринларда рўзани кейинчалик қазосини тутиб беришга рухсат берган. Айбни рўзага юклашдан олдин ўз мажбурият ва ҳаққларини ўрганиши керак эди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:16 | Савол-жавоблар | 154 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar