Уйга келтирилган таом
Ассалому алайкум! Уйга меҳмон келганда қуруқ келмайди. Одатимизга кўра олиб келган таомини гўштли маҳсулот бўлса, масалан, товуқ уни ҳалолми деб сўраса хафа бўлиши мумкин. Чунки мусулмон, лекин ҳозирда мусулмонлар ҳам ишониб билиб-билмай аудио айлантириб сўйилган товуқ гўштини истеъмол қилишмокда. 1. Шунда нима йўл тутсак бўлади? Таомини ўзимиз емай олдига қўйиш керакми? Лекин бошқа меҳмон ёнида ўтирган бизга ишониб ейиши бор. Ёки ташлаб юбориш жоизми? Агар ҳалол бўлса увол бўлмайдими? 2. Қўшни чиқарган гўштли таомни ҳам билмасак ҳукми қандай? Сўралмай олиб қолинган бўлса ҳалолми? Билмаган таомни “бисмиллаҳ”ни айтиб истеъмол қилсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Одатда тақводор ва ҳалолга эътиборли кишиларни таомини суриштирилмайди.
1). Ҳаромни ташлаш увол бўлмайди.
2). Шунинг учун ҳамма ўз эътиқодини, ҳаром-ҳалолга бўлган муносабатини билдириб қўйиш керак. Билмаган таомни “Бисмиллаҳ” айтиб ейиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:33 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар