Оталик бурчини бажармаган отанинг хаққи
Ассалому алайкум! Отам туғилмасимдан онам билан ажрашган ва бошқа оила қурган. Кичкиналигимда бир маротаба келиб кўрган холос, ундан кейин бошқа кўрмаганман. Мен онам ва онамнинг ота-оналари қарамоғида катта бўлганман. Ҳозирда Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин оилалиман, фарзандларим бор. Тўйимдан кейин отам билан муносабатни тикладим, имкон қадар уларникига бориб турамиз. 1. Отам мендан фарзандлик бурчларини бажаришимни талаб қилишга ҳаққи борми? 2. Отамнинг иккинчи турмушидан орттирган фарзандлари менга бемеҳр бўлса улар билан алоқани узсам бўладими ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ота ҳар қандай ҳолатда ҳам оталик мақомида қолади. Сиз энг аввало шуни яхши тушунинг, сиз қиладиган ҳар бир амалингизни Аллоҳнинг розилиги учун қилинг ва ортидан савобингизни ювиб юбормасликка ҳаракат қилинг. Қолганини асло ўйламанг. Инсон эваз етиши мақсадида бирор амални қилса у Аллоҳнинг розилиги учун қилинмаган бўлади. Силаи раҳм қилишга улкан савоблар ваъда қилинган. Савобини олинг, қолганини унутинг. Аллоҳ Ўзи рози бўлган бандаларини сифатларини баён қилиб “Инсон” сурасида: إِنَّ الْأَبْرَارَ يَشْرَبُونَ مِن كَأْسٍ كَانَ مِزَاجُهَا كَافُورًا 5. Албатта, аброрлар кафур аралаштирилган қадаҳдан ичарлар...
Кафур – ичимликни хушбўй ва хуштаъм қилувчи модда бўлиб, араблар у аралашган шаробни энг яхши шароб ҳисоблашади. Тафсирчиларимиз, оятдаги «кафур»дан мурод жаннатдаги булоқнинг исми, деганлар. عَيْنًا يَشْرَبُ بِهَا عِبَادُ اللَّهِ يُفَجِّرُونَهَا تَفْجِيرًا 6. бир булоқданки, ундан Аллоҳнинг бандалари отилтириб ичарлар.
Яъни Аллоҳ таолонинг ризолигини топган бандалар жаннатдаги кафур булоғидан хоҳлаган тарафга қаратиб отилтириб ичадилар, гўёки фавворалардек. Қасрда ўтириб ичгиси келса, қасри олийда, хуру ғилмонлар билан суҳбат қуриб ўтирган жойда ичишни хоҳлашса, ўша ерда, хуллас, қайси жойни ва қайси ҳолатни мақбул топсалар, кафур булоғи уларга мунтазир бўлади.
Келгуси оятларда эса Аллоҳ таоло яхши бандаларнинг сифатларини зикр қилади. يُوفُونَ بِالنَّذْرِ وَيَخَافُونَ يَوْمًا كَانَ شَرُّهُ مُسْتَطِيرًا 7. Улар назрга вафо қиларлар ва ёмонлиги кенг тарқаладиган Кундан қўрқарлар.
Назр – инсонга ўзи аслида лозим бўлмаган ибодатни ўзича лозим қилиб олишдир. Масалан: бир киши оғир бетоб бўлди, ётган жойи¬да шундай ният қилади: «Аллоҳим, агар касалимдан тузалиб кетсам, бир қўй сўйиб, эҳсон қиламан» ёки «Болам эсон-омон ҳарбий хизматдан қайтиб келса, ўн кун рўза тутаман» ва ҳоказо...
Кимки шундай нарсаларни назр қилса, унга вафо қилмоғи вожиб бўлади. «Агар киши гуноҳ ишларни назр қилса-чи?» деган савол ҳам туғилиши табиий. Мисол учун, фалон ишим битса, фалон мансабдагиларга қўй сўйиб, ароқ қуяман, бош-оёқ сарпо қиламан, қабилидаги нопок ниятлар. Бундай ҳолда у назр ҳисобланмайди ва амалга оширилмайди. Борди-ю, ҳотамтойлик қилиб, ўтказилса ҳам, Аллоҳ таоло хўжакўрсинга қилинган бундай назрни қабул этмайди. Чунки у яхши бандалар назрини тилга олди. Элга ароқ бериб, ўзини ҳам, аҳли аёлини ҳам дўзахга тиқадиганлар ҳеч қачон аброр бўлмайдилар.
Иккинчи сифат (қиёматдан қўрқиш) эса доимий равишда фақат Аллоҳ таолога хуш келадиган ишларни қилиб, Унга ёқмайдиган ишлардан четлашишга чорлайди. Ана шундай хайрли ишларни қилувчи аброр бандаларнинг сифатларидан яна бири навбатдаги оятда нозил бўлган.وَيُطْعِمُونَ الطَّعَامَ عَلَى حُبِّهِ مِسْكِينًا وَيَتِيمًا وَأَسِيرًا 8. Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар.
Ана, биродарлар, аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискинлар, етимлар, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар. Таом яхши бўлса, албатта, кишида уни кўпроқ тановул қилишга мойиллик бўлади. Ана шундай ҳолларда уни фақирга бериш бойнинг камбағални ҳурмат қилишидан келиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг орасида тенглик бўлишига олиб келади. Оятдаги «мискин» сўзининг алоҳида таъкидланиши ҳам айнан шунга қаратилган. Чунки мискинга, яъни ўзи ва оиласи еб-ичиши учун етарли таоми бўлмаган одамга ёрдам бериш ўзига тўқларнинг бурчидир.
Етимларга ёрдам бериш – уларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ниҳоятда савобли иш бўлиши билан бирга, ўзига тўқларнинг зиммасидаги бурч ҳамдир. Шундай қилинса, етим ҳам жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади. Агар унга бепарво қаралса, камситилса, разолат ва жиноят кўчасига кириб, ўзи яшаётган жамиятга фақат зарар келтирувчи шахсга айланади. Бунга мисол келтириб ўтириш шарт эмас. Атрофимизга ақл кўзи билан бир назар солсак, бас.
Ислом дини кишилик жамиятида қарор топа бошлаган дастлабки кунларданоқ душман томондан қўлга тушган асирларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, уларнинг инсонлик ҳуқуқларини ҳурмат қилишга даъват этди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга оятлар ҳам нозил қилинди. Ва ул зот бундан 1400 йил аввал, бутун дунё инсон хуқуқи нима эканини билмай турган бир пайтда Аллоҳ таолонинг ана шундай инсонпарвар ҳукмини эълон қилдилар.
Ислом татбиқ этган бу ҳуқуқларни, жумладан, асирларга яхши муомала қилиш, уларни бирор егулик билан таъминлашни Бирлашган Миллатлар ташкилоти яқиндагина эълон қилди. Бундан юз ёки минг йил аввал эмас. Шунинг ўзиёқ Аллоҳ таолонинг дини қандай асосга қурилганлигига етарли далилдир.
Мусулмонлар бировга яхшилик қилганларида риё учун, миннат учун эмас, балки савоб умидида, қиёмат куни яхши ҳолатларга эришиш умидида қиладилар. Ушбу хислатлар қуйидаги оятларда ҳам ифода этилади. إِنَّمَا نُطْعِمُكُمْ لِوَجْهِ اللَّهِ لَا نُرِيدُ مِنكُمْ جَزَاء وَلَا شُكُورًا 9. «Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Ва сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз.
Демак, чин мўмин иккинчи бир биродарига яхшилик ёки ёрдам қилганида фийсабилиллаҳ, яъни Аллоҳ йўлида қилмоғи лозим экан. Қилган яхшилиги эвазига тама талаб қилиш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ва ул бандани мунофиққа айлантирадиган амаллардандир. إِنَّا نَخَافُ مِن رَّبِّنَا يَوْمًا عَبُوسًا قَمْطَرِيرًا 10. Албатта, биз қўрқинчли, шиддатли, узун Кунда ўз Роббимиздан қўрқурмиз», – дерлар.
Демак, мусулмонлар муҳтожларга таом беришларининг иккита сабаби бор.
Биринчиси – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг розилигини топиш.
Иккинчиси – халойиқ учун қўрқинчли ва шиддатли бўлган узоқ Кун, яъни ўтиши қийин бўлган қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишдан қўрқув.
Кейинги оятда Аллоҳ таоло айнан ана шунга ишора қилиб, аброр бандаларини хотиржам бўлишга чақиради ва қиёмат куни хавфининг ўрнига омонлик ва хурсандчилик ато қилишини айтади. فَوَقَاهُمُ اللَّهُ شَرَّ ذَلِكَ الْيَوْمِ وَلَقَّاهُمْ نَضْرَةً وَسُرُورًا وَجَزَاهُم بِمَا صَبَرُوا جَنَّةً وَحَرِيرًا 11. Бас, Робблари уларни ўшал Кун ёмонлигидан сақлади ва уларга яшноқлик ҳамда хурсандчилик ато қилди.
12. Ва сабр қилганлари учун уларни жаннат ва ипаклар билан мукофотлади.
Бу оятда Аллоҳ таоло аброр бандалар васфига яна бир янги васф – сабрни қўшмоқда. Ҳақиқатан, инсондаги сабр барча фазилатларнинг онасидир. Ер юзидаги жамики яхшиликларнинг манбаидир. Инсон ўз сабри туфайли ҳавойи нафсидан ғолиб келади. Эътиқоди учун, иймони учун зарарли бўлган хоҳишларни жиловлайди. Чунки мўмин ҳидоятда собитқадам бўлиши учун энг аввало, унга сабр керак! مُتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الْأَرَائِكِ لَا يَرَوْنَ فِيهَا شَمْسًا وَلَا زَمْهَرِيرًا 13. У ерда пардали, баланд сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда на қуёшни ва на совуқни кўрмаслар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:47 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш