Турмуш ўртоғим қарши

Ассалому алайкум! Ёшлигимдан намоз ўқирдим, лекин ўқиш, иш деб намозни тўхтатиб қўйгандим. Тўйим ҳам "замонавий" бўлди. Энди бу ишлардан жуда афсусдаман. 1. Аллоҳ кечиришидан умид қилсам бўладими? (чунки бу ишлар шариатга зид эканлигини билиб турганманку). Алҳамдуллиллаҳ яқинда намозларимни бошладим ва қазоларимниям ўқишга харакат қиляпман. Қуръон сураларни араб тилида ўқиб, имлосини тўғри талаффуз қилиш кераклигини билдим. Шу сабаб араб тили дарсига қатнашмоқчиман, лекин турмуш ўртоғим бунга қарши. "Дадаси қаршилик қилиб хато қиляпсиз. Эртага болларга диний тарбия бериш шу қаторда арабча ҳам бўйнимизда фарз" десам ҳам тушунмаяпти". 2. Барибир дарсга борайми ёки 1-2 йил кутиб юмшагандан кейин борганим яхшими? Илтимос хўжайиним учун дуо қилиб беринг қалб кўзи очилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин. Сиз маҳкам туриб араб тилини ўрганишга ҳам ҳаракат қилинг. Акс ҳолда педогогика мактабини ўқимасдан ўқитувчи бўлиб олган инсонга ўхшаб қоласиз. Табиийки бу фарзандларингизга хиёнат. Қиёматда фарзанларингиз бўйнингиздан тутади. Чунки фарзи айн даражасидаги илмни ўргатиб қўйиш сизни ҳам, эрингизни ҳам зиммангизга фарздир. Оила қуриш эр-хотин бир-биридан лаззатланишдангина иборат эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:50 | Савол-жавоблар | 160 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar